Мусодара қилинган буюмлар идорасида …

Мусодара қилинган буюмлар идорасида ярим кечаси телефон жиринглабди. Навбатчи трубкани олиб:

– Навбатчи эшитади.

– Айтолмайсизми, соат неча бўлди?

-2дан 11 минут ўтди.

– Рахмат.

Бир оз вақт ўтгач телефон яна жиринглабди:

– Навбатчи эшитади.

– Айтолмайсизми, соат неча бўлди?

– 2дан 13 минут ўтди.

– Рахмат.

Бир оздан сунг яна жиринглабди:

– Алло, навбатчи эшитади.

– Айтолмайсизми , хозир соат неча бўлди?

–2дан 14 минут ўтди. Абдурайим тоға, илтимос бошқа телефон қилманг. Эрталаб келиб мусодара қилинган соатингизни олиб кетинг. Илтимос.