Иккита ўзбек Францияга бориб ресторанга кирибди.⠀
— Француз тилини билмаймиз-ку, қандай қилиб буюртма берамиз? – дебди бири.⠀
Шериги:⠀
— Шошмай тур! Ҳозир боплайман, – дебди ва официантни чақириб:⠀
— Ля салат, ля товуқ, ля нон, ля чой, – дебди. Официант тез фурсатда ҳамма айтган нарсаларни олиб келиб берибди.⠀
— Кўрдингми! Мен бўлмасам нима қилардинг?! – дебди буюртма берган ўзбек шеригига ва официантга:⠀
— Ля раҳмат! – деса, официант:⠀
— Ля ош бўлсин, ака! – деган экан.