Иккита эркак киши нариги дунёда учрашиб қолибди

Иккита эркак киши нариги дунёда учрашиб қолибди.⠀

— Сен нимадан ўлгансан? – дебди бири.⠀

— Мен музлаб қолганман, – дебди.⠀

— Сен-чи? – дебди.⠀

— Хурсандчиликдан юрагим ёрилиб кетган, – дебди.⠀

— Қанақа қилиб? – дебди.⠀

— Бир куни командировкага кетдим дедим-да, кечқурун тўсатдан уйга қайтиб келдим. Хотинимни текшираман деб югуриб уйга кирдим. Ҳаммомга қарадим. Шкаф ичини текширдим. Ҳеч ким йўқлигини кўриб хурсандчиликдан юрагим ёрилиб ўлиб кетдим, – дебди.⠀

Шунда шериги:⠀

— Ўшанда музлаткични очиб кўрганингда, ҳозир иккаламизам тирик юрардик, – деган экан.