Бой ота ўғлини институтдаги имтиҳонларни топшириб олиши учун ўқитувчилар билан “келишиб” қўйибди.⠀
— Ўғлимни билими сал пастроқ. Сиздан илтимос, осонроқ савол берсангиз…⠀
Ўқитувчи рози бўлибди. Имтиҳон бошланибди. Навбат бойнинг ўғлига келибди. ⠀
— Сизга осон савол бераман. Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон” шеърини ким ёзган? – дебди ўқитувчи.⠀
Ҳалиги йигит ўйланиб туриб: ⠀
— Шукур Бурхонов, – дермиш.