Бир куни ўғри қўшнисини товуғини ўғирлаб . . .

Бир куни ўғри қўшнисини товуғини ўғирлаб, дарё бўйида сўйиб, патларини тозалаб ўтирганакан, товуқни эгаси келиб қолибди. Ўғри товуқни гўштини сувга ташлаб, патларини қўлига ушлаб олибди.⠀

— Товуғим қани? Нима қилдинг? – деб бақира бошлабди товуқни эгаси. Ўғри бўлса:⠀

— Товуғинг чўмиляпти, мен уни кийимларини ушлаб турибман, – дермиш.