Бир куни бекатда 3 та ўзбек ва 1 та рус турган экан

Бир куни бекатда 3 та ўзбек ва 1 та рус турган экан.

— Автобус келиб тўхтабди. Шунда биринчи ўзбек:

— Ё пирим деб, – автобусга чиқибди. Иккинчиси чиқаётиб:

— Ё Али дебди. Учинчи ўзбек эса:

— Ё Муҳаммад, – деб чиқиб кетса, бояги қараб турган рус ичида “Бу ерда ҳамма исмини айтаркан, – деб:

— Ё Андрей, – деб автобусга чиқиб кетибди.