Бир киши қўшнисини дарвозасини тақиллатиб …

Бир киши қўшнисини дарвозасини тақиллатиб узоқ турибди. Ҳеч ким очмабди.⠀

Бироздан кейин уйдан кучук чиқиб келибди-да:⠀

— Кўрмаяпсанми, уйда ҳеч ким йўқ! – дебди.⠀

Ҳалиги одам ҳушидан кетиб қолибди. Ўзига келиб қараса, кучук ҳалиям турган экан.⠀

— Сен гапирасанми? Бошқа кучукларга ўхшаб вовуллашни билмайсанми? – деса, кучук:⠀

— Биламан. Сени қўрқитгим келмади-да, – дермиш.