Бир дамасчи орқа ойнасига сотилади …

Бир дамасчи орқа ойнасига сотилади деб тел рақамини ёзиб қўйган экан. Иккита ГАИ хизмат машинасида орқасидан келаётиб

“Кел шунга тел қиламиз, агар телни кўтариб гаплашса тўхтатиб жарима ёзамиз” – деб тел килибди.

– Алло, салом ака, дамас сотилади деб эшитгандик?

– Ха сотилади, бироздан сўнг тел қилинг орқамдан иккита козёл келяпди – дермиш.